Мирзиёев мажбурий меҳнатга қарши Конвенция протоколини ратификация қилди

Дата: 10:33, 26-06-2019.

Тошкент. 26 июнь. ЎзТАГ - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мажбурий меҳнатга қарши Конвенция протоколини ратификация қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 1930 йилги меҳнат ташкилотининг 29-халқаро конвенциясига (Женева, 2014 йил 11 июнь) оид Протоколни ратификация қилиш керак", - дейилади 2019 йил 25 июнда имзоланган қонун матнида.

Қайд этилганидек, Конвенция Ўзбекистон Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августдаги қарори билан ратификация қилинган.

Ҳужжат 13 июнь Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан 21 июнь куни тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг февраль ойида халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда болаларни пахта теримига мунтазам жалб қилишни тўхтатганини, ноябрь ойида эса ташкилот мониторингида 2018 йилда пахта ҳосилини йиғувчиларнинг 90% дан ортиғи ихтиёрий равишда ишлаганини маълум қилди.

 

Сурат манбаи: telete.in

Янгилик билан ўртоқлашиш: