Мирзиёев ҳокимият самарадорлигини оширишнинг уч асосий шартини маълум қилди

Дата: 15:40, 29-11-2017.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳокимият самарадорлигини оширишнинг уч асосий шартини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Улар ҳақида Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, департаментлар мудирлари, вазирлар, қўмита ва компаниялар раисларининг шахсий масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда айтиб ўтилди.

“Биринчидан, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, мамлакат ҳудудларини ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалаларини ҳал этишнинг шакллари ва усулларини тубдан ўзгартириш зарур. Иккинчидан, жорий йил мобайнида вилоятлар, шаҳар ва қишлоқлардаги аҳолининг турли қатламлари билан ўтказилган мулоқотлар натижалари бўйича ҳар бир ҳудуд, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга янада кенг эътибор қаратиш керак. Учинчидан, ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш, зарур натижага эришишни таъминламагани учун турли бўғиндаги раҳбарларни алмаштириш, замонавий билим ва малакага эга бўлган, Ватанга садоқатли, фидойи ёшларга масъулиятли лавозимларни ишониб топширишни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда”, - деб иқтибос келтиради Ўзбекистон Президентининг сўзларидан унинг матбуот хизмати.

Унинг фикрига кўра, Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш масаласи биринчи навбатда илм-фан, юксак технологиялар, замонавий инновацион ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш билан узвий боғлиқ эканини таъкидлади. Ва айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожлантириш вазирлиги ташкил этилганига алоҳида тўхталиб ўтди. 

“Бизнинг саховатли заминимиз ер ости ва ер усти бойликларига, инсон ресурсларига, билимли ва юқори малакали кадрларга бой. Лекин, афсуски, биз мана шундай улкан салоҳиятимиздан унумли ва самарали фойдалана олмаяпмиз”, - деб таъкилади Шавкат Мирзиёев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: