Мирзиёев ва Лукашенко қиймати $30 млнлик лойиҳани очдилар

Дата: 08:48, 14-09-2018.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларус президенти Александр Лукашенколар қиймати $30 млнлик лойиҳани очдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Амкодор-Агротехмаш” қўшма корхонаси Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳудудида ташкил этилган.

“Умумий қиймати $33 млн бўлган мазкур лойиҳа 2018-2021 йилларга мўлжалланган. Бугун расман ишга тушган биринчи босқичда қурилиш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 12 турдаги экскаваторлар ишлаб чиқарилади. Маҳаллийлаштириш даражаси 2019 йилда 22%га, 2021 йилда камида 50%га етказилади”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Ш. Мирзиёев маҳсулот турларини кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаларини минтақадаги мамлакатларга етказиб бериш учун қулайлигини қайд этди.

Бундан ташқари, шу ерда қўшма корхонада ишлаб чиқарилган дастлабки экскаваторлар намойиш этилди.

$1=7862,17 сўм

Сурат манбаи: из http://www.press-service.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: