Москва Муҳожирлик маркази сайтида “муҳожир кабинети” пайдо бўлди

Дата: 18:14, 24-08-2017.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – Кўпвазифали Москва Муҳожирлик маркази сайтида “меҳнат муҳожирининг шахсий кабинети” пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига асосланган ҳолда.

Янги хизмат ёрдамида хорижликлар Муҳожирлик маркази ва Россия ИИВ маълумотларни тезкор равишда олишлари мумкин. Эндиликда хорижликлар топширилган хужжатлар ва тўловлар жадвалини аниқлаштириши мумкин.

Бундан ташқари, “шахсий кабинет”да Муҳожирлик маркази билан алоқалар ва барча СМС-билдиргилар тарихини кўриб чиқиш, шунингдек, маълумот олиш учун ўз телефон рақамини ўзгартириш мумкин.

Хабарда қайд этилишича, хизмат патент тўлаш квитанциясини тўлдиришда хатоларга йўл қўйишнинг олдини олади. Чунки хужжат “кабинет”да фойдаланувчи ҳақида киритилган маълумотлар билан бирга очилади. Муҳожир фақат патентни тўлаш муддатини кўрсатиши зарур бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: