Мураббийлар Ўзбекистон U-23 ёшлар термасининг Осиё чемпионати саралаш босқичидаги таркибини эълон қилдилар

Дата: 14:12, 25-03-2015.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон шарафини Ёшлар ўртасида U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичида ҳимоя қилувчи футболчиларнинг номлари маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерациясидан хабар беришларича, 27-31 март кунлари Бангладешда Ёшлар ўртасида U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи “Е” гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу гуруҳда финалга чиқиш учун Ўзбекистон, Сурия, Ҳиндистон ва Бангладеш ёшлар термалари беллашади.

Яқинда Ўзбекистон термасининг U-23 бош мураббийси Бахтиёр Ашурматов Бангладешдаги турнирда қатнашувчи футболчилар исмларини маълум қилди. Булар дарвозабонлар Акмал Турсунбоев («Пахтакор»), Абдумавлон Абдулжалилов («Нефтчи»), Аброржон Каримов («Локомотив»), ҳимоячилар Абдуллоҳ Алимов («Пахтакор»), Хасан Асқаров («Бухоро»), Бобурбек Йўлдошев («Локомотив»), Сардор Раҳмонов («Нефтчи»), Жавлон Мирабдуллаев («Металлург»), Муҳсинжон Убайдуллаев («Нефтчи»), Акромжон Комилов («Бунедкор»), Хуршидбек Мухторов  («Қўқон-1912»), ярим ҳимоячилар Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»), Аббосбек Махсталиев («Нефтчи»), Владимир Козак («Пахтакор»), Жамшид Искандаров («Пахтакор»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Диёржон Туропов («Олмалиқ»), Жавоҳир Расулов («Нефтчи»), Никита Павленко («Алмалык»), ҳужумчилар Алишер Шоғуломов («Локомотив»), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Тимур Аюпов («Бунедкор»), Жасурбек Ҳакимовлардир («Пахтакор»).

Янгилик билан ўртоқлашиш: