Назарбоев агар мамлакатда яхши йўллар бўлмаса, савдо ва иқтисодиёт ривожланмаслиги ҳақида маълум қилди

Дата: 14:37, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – ҚР президенти Нурсултон Назарбоев агар мамлакатда яхши йўллар бўлмаса, савдо ва иқтисодиёт ривожланмайди, деб ҳисоблайди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

Оқўрда сайтида эълон қилинган малумотга кўра, давлат раҳбари пайшанба куни Жанубий Қозоғистон вилоятига қилган сафари давомида “Аделя” деҳқон хўжалигига ташриф буюриб, бу ерда республикаги энг йириқ иссиқхона хўжалиги иши билан танишган.

Қозоғистон президенти вилоят тадбиркорлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан суҳбатлашди, ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожининг ижобий динамикасини таъкидлаб ўтди.

“Жанубий Қозоғистон вилоятида аграр соҳа ривожи учун барча зарур имкониятлар яратилган. Давлат соҳа ривожига кўмаклашмоқда ва маблағлар ажратмоқда. 5 йилда вилоятда 2,3 млн тонна сабзовотлар етиштирилди. Қозоғистонда бундай натижа кўрсатган бошқа вилоят йўқ. Ҳозирда биз ЕОИИ мамлакатлари билан чегараларни очмоқдамиз. Шу жиҳатдан биз ушбу маҳсулотлар билан нафақат ўзимизни, балки қўшни мамлакатларни ҳам таъминлашимиз керак”,- деди Н.Назарбоев.

Давлат раҳбари транспорт инфраструктурасини ривожлантириш зарурлигига ҳам эътибор қаратди.

“Агар мамлакатда яхши йўллар бўлмаса, савдо ва иқтисодиёт ривожланмайди шу сабабли биз мамлакат ҳудудларида транспорт тармоқлари қурмоқдамиз, натижада минглаб иш ўринлари яратилмоқда. Ҳар бир ҳудуд олдида аниқ вазифалар қўйилган, уларни бажаришни давом эттириш юзасидан ишлаш зарур”, - деди Қозоғистон президенти.

Ўз навбатида, аграр соҳа вакиллари Н.Назарбоевни қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаганлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: