Назарбоев қозоқ-ўзбек давлат чегарасидан ўтиш пунктлари тўғрисидаги келишувга тузатишларни имзолади

Дата: 12:58, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ-ўзбек давлат чегарасидан ўтиш пунктлари тўғрисидаги келишувга тузатишларни имзолади, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) давлат раҳбарининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Давлат раҳбари томонидан Қозоғистон Республикасининг “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати ўртасидаги 2006 йил 4 сентябрдаги қозоқ-ўзбек давлат чегарасидан ўтиш пунктлари тўғрисидаги келишувга ўзгартиш ва тузатишлар киритиш ҳақидаги баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунини имзолади”, - дейилади Оқўрда сайтида сешанба куни эълон қилинган хабарда.

Олдин хабар қилингани каби, баённома ҚР темир йўл пунктини “Бейнеу” станциясидан “Оазис” станцисига ўтказишни, шунингдек, “Қоплонбек”, “Казигурт” ва “Атамекен” автомобиль ўтиш пунктлари мақомини халқаро (кўптомонлама) ва куну-тун ишловчи қилиб белгилашни кўзда тутади.

Бундан ташқари, баённома “Целинный” ва “Сирдарё” икктомонлама (давлатлараро) ўтиш пунктлари очилишини кўзда тутади. Улар фақат енгил автотранспорт ўтиши учун фойдаланилади.

Келишувга киритилган ушбу тузатишлар Тошкентда 2017 йил 11 мартда ва Остонада 2017 йил 14 мартда киритилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: