Охирги 3 йил ичида Ўзбекистон қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари экспорти уч баравардан зиёд ўсди - Ўзбекистон президенти

Дата: 17:45, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Охирги 3 йил ичида Ўзбекистон қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари экспорти уч баравардан зиёд ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳозирги вақтда биз (Ўзбекистон - ЎзТАГ) умумий қиймати қарийб $5 млрд бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилмоқдамиз. Сўнгги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 3 баробардан зиёд ошди”, деди президент “Ўзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқида.
Шунингдек, И. Каримов “Биз дунёнинг 80 та давлатига 180 турдан ортиқ сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқдамиз. Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича дунёда шундай маҳсулотларни етказиб берадиган ўнта етакчи давлат қаторига киради”, деб таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: