Октябрда ЎзРТХБ тузилган битимлар ҳажми 794,3 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 17:53, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг октябрида Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) тузилган битимларнинг умумий ҳажми 794,3 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржадан маълум қилишларича, биржа бозорида товарлар сотиш ҳажми 595,9 млрд сўмга кўпайди, бу октябр ойидаги битимлари умумий ҳажмининг 75% ташкил этади. Қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозорнинг ярмидан ортиғини банд этди. Чорва озуқаси савдоси 11%га ошди ва бозордаги бу маҳсулотнинг улуши 11%дан 13%га кўтарилди.

Биржанинг валюта савдо майдончасида сотилган $6,6 млн миқдоридаги маҳсулотлар сотилди, хусусан, полиэтилен улуши 45%, суюлтирилган газ улуши 32% ва рангли металллар улуши 23% ташкил этди. Кичик бизнес томонидан ишлаб чиқилган 187,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ўз харидорларини топди.

Ярмарка савдолари ҳажми 104,9 млрд сўмни ташкил этиб, кичик бизнес улуши 60% етди.

Давлат харидлари тизимида (D-xarid) савдо ҳажми 60,0 млрд сўмни ташкил этди. Натижада 17,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари иқтисод қилинди. Давлат харидларидаги кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимлар сонидан 98% ташкил этган бўлса, уларнинг ҳажмига нисбатан бу кўрсаткич 99% тенглашди.

Ҳисобот даврида “Электрон каталог” тизимидаги (catalog.uzex.uz) давлат харидлари 5,3 млрд сўмни ташкил этиб, натижада 1,6 млрд сўмлик бюджет маблағлари иқтисод қилинди. Кичик бизнес субъектларининг улуши 100% ташкил этади.

“E-xarid” тизимидаги корпоратив харидлар ҳажми 28,3 млрд сўмни ташкил этди.

Эслатиб ўтамизки, сентябр якунларига кўра ЎзРТХБда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 812,6 млрд сўмни ташкил қилди.

$1 = 2706,59 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: