От спортининг конкур тури бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтган Жаҳон кубоги биринчи босқичида Қозоғистон термаси ғалаба қозонди

Дата: 10:41, 28-04-2014.

Тошкент. 28 апрель. ЎзТАГ – Конкур бўйича Жаҳон кубоги биринчи босқичи доирасида Тошкент вилоятида бўлиб ўтган Марказий Осиё лигаси мусобақаларида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қозоғистон терма жамоаси 36,35 балл тўплаган ҳолда жамоа мусобақаларида ғолиб бўлди ва Миллат кубогини қўлга киритди (жарима баллари қанча кам бўлса, шунча яхши - ЎзТАГ). Кумуш медални 40,26 балл тўплаган Ўзбекистон терма жамоаси олди. Қирғизистонлик чавандозлар жамоаси ҳисобида 41,3 балл билан учинчи ўринни эгалладилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон От спорти федерациясида.
Қайд этиш керакки, ушбу ғалаба Қозоғистон ҳисобидаги 21-ғалабадир. Ўзбекистон ҳисобида 15 ғалаба, Қирғизистонда эса 8 ғалаба бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: