Қозоғистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган беш ўзбекистонликни кучли совуқ урди

Дата: 15:38, 22-01-2019.

Тошкент. 22 январ. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринган беш ўзбекистонликни кучли совуқ урди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизматининг маълумотларига кўра, улар Уральск чегара отрядининг “Мукатай” чегара наряди томонидан қўлга олинган.

“Қўлга олинганлар тўғри Дарьинск посёлкаси туман шифохонасига етказилди. Улардан бирида шифокорлар умумий совқотиш, оёқларини 3-4-даражали совуқ уришини қайд этдилар ва интенсив терапия палатасига жойлаштирдилар. Унинг аҳволи оғир. Яна икки эркакка умумий совқотиш, оёқларини 2-3 даражали совуқ уриши ташхиси қўйилган. Уларнинг аҳволи ўртача оғир даражада. Қолган икки фуқарода оёқларини 1 даражали совуқ уриши аниқланган. Улар шифохонага ётқизишга муҳтож эмас”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, давлат чегарасини бузувчилар конвой қўриқлови остида Жанубий Қозоғистон вилоятининг Дарьинск посёлкаси шифохонасида қолишмоқда.

Сурат манбаи: https://www.mnn.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: