Қозоғистонда тўхтаб қолган поездларнинг йўловчилари Тошкентга автобусларда олиб кетилмоқда

Дата: 10:16, 26-06-2019.

Тошкент. 26 июнь. ЎзТАГ - Қозоғистонда тўхтаб қолган поездларнинг йўловчилари Тошкентга автобусларда олиб кетилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистонинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллигининг маълумотларига кўра, 25 июнь куни Уфа шаҳридан 382-сонли темирйўл рейсининг қолган барча йўловчилари автобусларда Тошкент шаҳрига жўнатилди. Шунингдек, Челябинск–Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ва Арис шаҳридаги ўқ-дорилар портлаши оқибатида Туркистон шаҳрида тўхтатиб қўйилган “Россия темир йўллари”га қарашли 365-сонли рейси йўловчилари "Жибек Жоли"–"Ғишт-кўприк" назорат ўтказиш пунктигача Қозоғистоннинг Туркистон вилояти кўмагида, чегаранинг бу томонидан Тошкент шаҳригача эса "Ўзавтотранс" автобусларида етказилади", - дейилади ТИВ хабарида.

25 июнь куни кечқурун Чимкент шаҳрида тўхтатиб қўйилган "Новосибирск–Тошкент" 370-темирйўл рейсининг 264 нафар йўловчисини Тошкент шаҳрига етказиш ишлари 26 июнь куни эрталаб давом эттирилди.

 

Сурат манбаи: old.xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: