“Пахтакор” Осиё чемпионлар лигасида ўз уйида дуранг ўйнади, “Насаф” эса меҳмонда минимал ҳисобда ютқазди

Дата: 16:53, 24-08-2016.

Тошкент. 24 август. ЎзТАГ – ” Осиё чемпионлар лигасининг биринчи гуруҳ босқичида “Пахтакор” ўз уйида дуранг ўйнади, “Насаф” эса меҳмонда минимал ҳисобда ютқазди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Пахтакор” уйда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол”ини қабул қилди ва сўнгги дақиқаларда дурангга эришди. Хужумлар кўп бўлганига қарамасдан ҳисоб биринчи таймда очилмади. Игорь Сергеев қатор қулай вазиятларни бой берди, шунингдек,  “Пахтакор” хужумчиси яқин масофадан тўп кирита олмади”, - дейилади Ўзбекистон Футбол федерацияси сайтида.

Иккинчи таймда рақиблар сардори Ёсир Ал Кахтани ҳимоячилар хатосидан сўнг гол киритди. 10 дақиқадан кейин Игорь Сергеев ўз номига тўп ёзиб қўйди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида “Ал-Ҳилол” яна олдинга чиқди. Юсуф Салим яна ҳимоя хатосидан фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

“Пахтакор” иккинчи ўтказиб юборилган тўпдан сўнг бутун жамоа бўлиб рақибга ташланди. Натижада Даврон Ҳошимов ажойиб зарба билан ҳисобни тенглаштирди – 2:2”, - деб таъкидланади хабарда.

Жидданинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўйнаган “Насаф” ўйиннинг бошида тўп ўтказиб юборди. Голни Муҳаммад Ал Фатил 2-дақиқадаёқ киритди – 1:0. Гол ўтказиб юборган “Насаф” олдинга ташланиб, Бобур Абдуҳолиқов 29-дақиқада ҳисобни тенглаштирди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, иккинчи таймнинг бошида мезбонлар яна гол уришди: Умар Сома жамоасини чиройли зарба билан олдинга олиб чиқди. Голдан кейин қаршиликлар рақибга қараганда кўпроқ хужум қилдилар. Лекин “Насаф” ҳисобни ўзгартира олмади.

“Бунёдкор” ҳам Саудиянинг “Ал-Наср” клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: