Пайшанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 15:14, 28-09-2016.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 29 сентябр куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғирли ва шамолли об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, 30 сентябрга ўтар кечаси ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-18° илиқ, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 28-33° иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: