Покистон бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф буюради

Дата: 17:47, 09-11-2015.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – 17 ноябрда Покистон бош вазири Навоз Шариф Ўзбекистонга икки кунга расмий ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Покистон ТИВ манбаларнинг сўзларига кўра, Покистон бош вазири ташриф давомида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмийлар билан учрашувлар ўтказади”, - дейилади Dispatch News Desk нашридаги маълумотда.

Навоз Шариф олдинроқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан Уфадаги (Россия) ШҲТ самитида учрашган эди.

Исламободдаги ТИВ оид манбалар икки мамлакат соғлиқни-сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қатор келишувлар имзолашни режалаштираётганликларини айтиб ўтдилар.

Бундан ташқари, томонлар Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қиладидилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: