РФ ССП раҳбари Сергей Катирин 2019 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмасини $5 млрд даражада прогноз қилмоқда

Дата: 17:24, 18-10-2018.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – РФ Савдо саноат палатаси (ССП) раҳбари Сергей Катирин 2019 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айланмасини $5 млрд даражада прогноз қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ТАССга таянган ҳолда.

“2017 йилда умумий товар айланмаси ҳажми $3,65 млрдни ташкил этди, бу эса ўтган йилга қараганда деярли 40%га кўпдир. Фақат январ-июл ойларида ўтган йилнинг худди шу даврига солиштирганда ўсиш деярли уч баробарга ошди ва товар айланмаси $2,37 млрддан ошиб кетди. Ўйлайманки, $5 млрдга жуда оз қолди, бу келаси йилда содир бўлади”, - деди Россия Федерал палатаси раиси.

ССП раҳбарининг сўзларига кўра, бугунда Россия бизнеси Ўзбекистон билан ишлашдан жуда манфаатдор, чунки мамлакатда бизнесни юритиш шароитлари жиддий ўзгариб бормоқда. “Масалан, кўплаб товар позициялари бўйича Ўзбекистонга олиб келинадиган товарларга акциз солиғи жиддий пасайтирилди, 125 позициялар бўйича бутунлай бекор қилинди, бу эса Россия маҳсулотларини рақобатбардош қилади. Миллий валютани қисман айирбошлаш йўлга қўйилди, бу Россия бизнеси учун хавфларни камайтиради, етказиб берилган товарлар учун тўловлар тезлашади”, - деди Катирин.

Бундан ташқари, экспортчилари томонидан валюта тушумларининг мажбурий сотувлари бекор қилинди, шунингдек, ўзбекистонлик ҳамкорларнинг россиялик етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар қилиш имкониятлари ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиб беришда соддалаштирилган божхона ва фитосанитария назорати жорий этилди, айни пайтда тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш учун ҳам шундай режими жорий этилиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: http://gr-news.ru/2017/09/01/prezident-tpp-rf-sergej-katyrin-o-meropriyatiyah-sammita-briks-nachalas-plodotvornaya-interesnaya-i-poleznaya-rabota/

Янгилик билан ўртоқлашиш: