Россияда ЙТҲ оқибатида етти нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳат олган

Дата: 11:31, 21-08-2019.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Россияда йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон Бош консуллигининг Новосибирск шаҳридаги (Россия) маълумотларига кўра, 2019 йил 18 август куни Новосибирск вилоятида К-17р трассасининг 374-километрида ЙТҲ содир бўлган, бир киши ҳалок бўлган, ҳайдовчи ва 8 нафар микроавтобус йўловчиси, жумладан, 7 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган ", - дейилади ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, барча жабрланганлар Новосибирск вилоятининг Карасук шаҳридаги марказий туман касалхонасига олиб ётқизилди.

ЙТҲ содир бўлган жойда терговолди тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош консулхона ушбу вазиятни назорат га олди ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқаларни қўллаб-қувватлади.

 

Сурат манбаи: today.tj

Янгилик билан ўртоқлашиш: