Самарқандда талончилар фош қилинди

Дата: 10:16, 29-05-2015.

Самарқанд. 29 май.ЎзТАГ – Самарқандда талончилар фош қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2015 йил 23 майда Самарқанд шаҳридаги “Маржона” никоҳ тантаналари уйи ёнида соат 16.00 атрофида икки номаълум шахс 1977 йилда туғилган шу ерда истиқомат қилувчи аёлнинг бўйнидан сариқ рангли металлдан ясалган занжирни очиқчасига узиб олиб, ноъмаълум йўналишда ғойиб бўлганлар.

Ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари натижасида юқоридаги ишни содир қилган шахслар қўлга олинди ва ўғирлик содир этганларини тўлиқ бўйинларига олдилар. Улар 33 ва 30 ёшдаги маҳаллий аҳоли вакиллари бўлиб чиқди.

Жиноят юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: