Саноат ярмаркасида миллий авиаташувчи қиймати 44 млрд сўмлик 120 шартнома тузди

Дата: 20:13, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси якунлари бўйича буюртмалар портфели қиймати 44 млрд сўмлик 120 шартномани ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАКдан хабар қилишларича, шартномаларнинг асосий қисми узоқ муддатли маҳаллий ҳамкорлар билан тузилган. Улар орасида “Central Asian Constiction Ltd.”, “Iftixor Kiyim Sanoat” МЧЖ, “Saloman S Roliks” МЧЖ, “Selen Lux” МЧЖ кабилар бор.

Форум иштирокчилари МАК стендида авиакомпания томонидан фойдаланиладиган маҳаллий маҳсулотлар ва маҳаллий корхоналар томонидан ўзлаштиришга таклиф этилаётган маҳсулотлар билан танишдилар.

“Uzbekistan airways technics” авиакорхонасининг ғарб самолётларига хизмат кўрсатиш, “Ўзаэронавигация” марказининг Ўзбекистон ҳаво ҳудудида ҳаво ҳаракатини ташкил этиш, метеорологик ускуналарни техник қўллаб-қуватлаш, бошқа ташкилотларга алоқа ва аэронавигация хизматлари тақдим этиш бўйича хизматлари намойиш этилди.

Геологлар, нефтчилар, деҳқонлар, юклар ва почтани ташиш, авиакимё ишлари кўрсатиш хизматлари ҳам тақдим этилди.

Эслатиб ўтамизки, IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси Тошкентда 26 октябр-5 ноябрда ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг 2 мингдан ошиқ корхоналари қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: