Сешанба куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ўртача ҳароратнинг бироз пасайиши прогноз қилинмоқда

Дата: 12:50, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Сешанба, 24 июн куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ўртача ҳароратнинг бироз пасайиши прогноз қилинмоқда, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25° иссиқ, кундузи 39-41° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво камбулутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 40-45° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28° иссиқ, кундузи 38-43° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23° иссиқ, кундузи 24-29° иссиқ бўлади.

Сурат манбаи: https://www.kp.ru/daily/26076.4/2981913/

Янгилик билан ўртоқлашиш: