Шахрисабзда “Village Eco Park” лойиҳаси амалга оширилади

Дата: 17:11, 04-05-2017.

Шахрисабз. 4 май. ЎзТАГ – Амир Темур туғилган Шахрисабзда “Village Eco Park” сайёҳлик лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” қўмитаси маълумотига кўра, “Ko’hna Turon” МЧЖ томонидан бошланган лойиҳа шаҳар туристик инфраструктураси ривожига ҳисса қўшади.

Бу лойиҳа билан хитойлик инвесторлар ҳам қизиқмоқдалар.

Лойиҳа доирасида аквапаркка эга бўлган болалар ўйин майдончаси, “Техно-парк”, фитнес-центр, СПА - салон ва аёллар учун очиқ ҳовуз, баскетбол, футбол, волейбол майдончалари ва теннис кортлари, кафе ва ресторанлар барпо этилади.

Лойиҳа ҳозирда бошланғич босқичда. Объектларни барпо этиш бир неча босқичда амалга оширилади. Аквапарк ва ресторан 2017 йил ёзда очилиши режалаштирилган. “Village Eco Park” мажмуи 2018 йил сентябрда бутунлай якунланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: