Шавкат Мирзиеёв халқ таълими вазирининг ўринбосарини тайинлади

Дата: 14:05, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиеёв халқ таълими вазирининг ўринбосарини тайинлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июлдаги қарорига мувофиқ Кенжаев Дилшод Муталибович – бошқа ишга ўтиши сабабли Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июлдаги қарорига мувофиқ Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: