Шавкат Мирзиёев бирданига 7 янги эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзоладим

Дата: 15:35, 05-05-2017.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бирданига 7 янги эркин иқтисодий ҳудудларни (ЭИҲ) ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий ҳудудлари табиий шароитларда доривор хом-ашёларни ўстириш ва қайта ишлашга ихтисослашади.

“Ҳудудлар  Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари экологик тоза туманларида ташкил этилади. Яқин орада янги эркин иқтисодий ҳудудларда саноат плантацияларини ташкил этиш, ўстириш учун тавсия этиладиган доривор ўсимликларнинг рўйхатини тузиш ҳамда кейинчалик ушбу доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш, дори-дармон воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш бўйича мақсадли дастур ишлаб чиқилади”, - деб таъхкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида. 

Ҳудудлардаги барча корхоналар тегишли инвестициялар киритилганда ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловларидан озод этилади.

Таъкидлаб ўтамизки, Ўзбекистон бугунги кунда 6300 дори воситаларини хориждан импорт қилади, 2 минг турдаги дорилар мамлакатда ишлаб чиқарилади. Мамлакатда 146 фармацевтика корхонаси мавжуд. 2016 йил якунлари бўйича маҳаллий дори воситаларининг бозордаги улуши 55% ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: