Шавкат Мирзиёев Германия президентига ҳамдардлик билдирди

Дата: 11:48, 04-07-2017.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бавария федерал ерида йўловчи автобусининг йўл-транспорт ҳодисаси қурбонликларга сабаб бўлгани муносабати билан Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бавария ерида йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди. Чуқур таъзияни қабул қилинг ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, шунингдек, жабрланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, - деб таъкидланади давлат раҳбарининг хабарида.

Эслатиб ўтамизки, душанба, 3 июл куни Баварияда туристик автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳодиса натижасида 18 киши ҳалок бўлди, 31 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: