Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ИИВга янги раҳбар тайинлади

Дата: 22:30, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев республиканинг янги ички ишлар вазирини тайинлади, деб хабар беради ЎзТАГ.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 2010 йил январдан Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган Абдусалом Азизов Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбари этиб тайинланган.

А.Азизов ушбу лавозимда ИИВ 2013 йил декабрдан бери бошқариб келган Адҳам Аҳмедбоевнинг ўрнига келган.

Ўз навбатида, давлат раҳбарининг фармони билан А.Аҳмедбаев президентнинг ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: