Шавкат Мирзиёевнинг савловолди штабида россиялик журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди

Дата: 20:18, 29-11-2016.

Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – 28 ноябрда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистан президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди штабида россиялик журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 28 ноябрида ЎзЛиДеПда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритишда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди”, - дейилади партия матбуот хизмати хабарида.

Етиб келган журналистлар ЎзЛиДеП тарихи ва бугунги фаолияти, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиядан илгари сурилган Президентликка номзод сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳамда сайловолди ташвиқотининг бориши билан таништирилди. Меҳмонлар, шунингдек, O‘zLiDeP Марказий сайловолди штабининг фаолияти билан ҳам танишди.

“Учрашув амалий ва дўстона руҳда ўтди”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: