Синоптиклар пайшанба куни фақатгина Фарғона водийсида ёмғир ёғишини прогноз қилмоқдалр

Дата: 08:14, 26-06-2019.

Тошкент. 26 июнь. ЎзТАГ – Синоптиклар пайшанба 27 июнь куни фақатгина Фарғона водийсида ёмғир ёғишини прогноз қилмоқдалар, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23°, кундузи 35-37° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз булутли бўлиб туради, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 35-40° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° иссиқ, кундузи 35-40° иссиқ бўлади, жойларда 42° гача кўтарилиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин,. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-240°, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгриб туради, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбга томон 7-12 м/с тезликда эсади, жойларда 15-20 м/с га кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

 

Сурат манбаи: izvestia.kiev.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: