Синоптиклар пайшанба куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда

Дата: 14:14, 04-01-2017.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Синоптиклар пайшанба, 5 январ куни Ўзбекистон ҳудудларининг кўпчилигида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини башорат қилишмоқда, фақат Тошкентда ва Тошкент вилоятида бир оз ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 5-7° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб ўзгариб туради, баъзи жйойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 4° илиқ ўртасида, кундузи 1-6° илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Кўчки хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: