Светодиодли лампаларни жорий қилиш йилига 5 млрд кВт/с электроэнергияни тежашга имкон беради –“Ўзбекэнерго” компанияси

Дата: 20:58, 10-06-2014.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ - Светодиодли лампаларни жорий қилиш йилига 5 млрд кВт/с электроэнергияни тежашга имкон беради. Бу, ўз навбатида, 1,6 млрд кубометр газ ёки 5 млн тонна кўмир тежалди деганидир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекэнерго” ДАК сайти маълумотларига асосланган ҳолда.
Ҳозирги пайтда истеъмолчилар томонидан 43 млн дона қуввати 60 ватт бўлган оддий лампалар ишлатилмоқда. Уларнинг ялпи қуввати 2939 МВт бўлиб, жами 6,4 млрд кВт/с электроэнергия сарфлайди. Агар барча электр қуввати истеъмолчилари оддий лампаларини светодиодли лампаларга алмаштирсалар, электр қуввати истеъмолини йилига 5 млрд кВт/сга камайтириш мумкин”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: