Тўққиз ойда Ўзбекистон 729 давлат активларини сотди

Дата: 10:26, 17-11-2015.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ҳукумати қиймати 89 млрд сўмлик 729 давлат активларини сотди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Активларни сотиб олган инвесторлар ўзларига қиймати $24,3 млн ва 621,7 млрд сўмлик инвестицион мажбуриятлар олиб, 20 мингдан зиёд янги иш жойлари ташкил қилишга ваъда бердилар”, - деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизматида.

Бугунги кунда 852 активи очиқ савдоларга қўйилган, булардан 113 таси – “нол” қийматида сотувга чиқарилган. Барча манбалар бўйича хусусийлаштиришдан тушган маблағлар 65,7 млрд сўмдан ошди.

Бугунги куна мамлакатда 28591 давлат корхона ва муассасаси фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: