Ўтган ҳафта охирида Хитойдан Тошкентга юк поезди таркиби жўнатилди

Дата: 17:40, 11-07-2016.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта охирида Шахэ шаҳридан (Хитой) Тошкентга юк поезди таркиби жўнатилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Синьхуа АА хабар беришича, поездлар таркиби ойна, болалар коляскалари ва бошқа товарларни олиб келмоқда. Бу Пекин-Тяньцзинь-Хэбэй ва Марказий Осиё темир йўл маршрути бўйлаб биринчи темир йўл юк поезди таркибидир.

Маълум бўлишича, янги маршрут Хитойнинг Шицзячжуан, Тайюань, Урумчи шаҳарлари орқали ўтади ва чегарани “Хоргос” НЎП кесиб ўтади, кейинчалик Қозоғистон ҳудудида юриб, Алмати орқали сўнгги манзили Тошкентга етиб келади. Маршрутнинг узунлиги – 5 минг км атрофида, йўл 8 кун вақтни олади. Бу ҳозирги пайтда Марказий Осиёда амалда бўлган маршрутларнинг вақт жиҳатидан энг қисқасидир.

Маълумот ўрнида, Шахэ шаҳри маъмурий жиҳатидан Синтай шаҳрига киради (Хэбэй провинцияси, Шимолий Хитой).

Янгилик билан ўртоқлашиш: