Тошкент ҳайвонот боғида полиэтилен қадоқларда ўйинчоқлар ва озиқ-овқат сотиш таъқиқланди

Дата: 00:06, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент ҳайвонот боғида полиэтилен қадоқларда ўйинчоқлар ва озиқ-овқат сотиш таъқиқланди. Бу ҳақида боғ сайтида хабар берилган.

“Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти боғ ҳудудида бир марталик полиэтилен идишдаги овқат, шунингдек, ўйинчоқлар сотишни таъқиқлади. Мазкур қарорнинг қабул қилинишига боғ ҳудудидаги жониворларнинг ўйинчоқлар ёки бошқа буюмларни ютиб юбориб, нобуд бўлаётгани сабабдир”, - дейилади хабарда.

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти бу ердаги барча ҳайвонлар зарур озуқалар, витамин ва минерал қўшимчаларни олаётганини, ҳар бир ҳайвон учун халқаро талаблар асосида озуқланиш тартиби ишлаб чиқилганини таъкидлаб ўтган.

Олдин хабар берилгани каби, 10 ноябр куни Тошкент ҳайвонот боғида “Бой” лақабли уч ёшли Нил тимсоҳи ҳалок бўлган эди. Унинг ошқозони текширилганда, ундан болалар ўйинчоғи топилган ва айнан у жониворнинг ўлимига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, жирафнинг охуридан 20 смлик тўқиш сими топилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: