Тошкент ИИББ воқеа жойига 5 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб боришга ваъда берди – Ички ишлар вазири ўринбосари

Дата: 17:32, 18-05-2018.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Тошкент ИИББ воқеа жойига 5 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб боришга ваъда берди, деди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент ИИББ матбуот хизматига таянган ҳолда.

Ички ишлар вазири ўринбосари ҳақида пойтахтнинг Бектемир тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот давомида айтиб ўтди.

“Ҳокимлик биносида бўлиб ўтган тадбирда нутқ сўзлаган пойтахт ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи йиғилиш иштирокчиларига туманида содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайганлигини таъкидлаб ўтди. Ички ишлар вазири ўринбосарининг маълум қилишича, бугунги кунда, ИИББ тезкор гуруҳ ходимларининг воқеа жойига етиб бориши 5 дақиқадан ошмаслигига эришишга ҳаракат қилинмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Бундан ташқари, пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш муассасаси раҳбари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида тегишли идоралар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолари ўрганилиб муҳокама қилинди. Уй-жой коммунал соҳаси ва маҳаллалардаги ички йўлларнинг аҳволи билан боғлиқ масалалар муҳокамаларнинг асосини ташкил этди. Шунингдек, пойтахтда рўйхатдан ўтиш ва фуқаролик паспортини олиш борасида мутасаддилардан амалий ёрдам берилиши сўралди.

Сурат манбаи: http://protoday.uz/uz/33107580

Янгилик билан ўртоқлашиш: