Тошкент метрополитени ер ва мулк солиғидан озод қилинди

Дата: 19:50, 03-01-2017.

Тошкент. 3 январ. ЎзТАГ – Тошкент метрополитени ер ва мулк солиғидан озод қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sputnik Ўзбекистон маълумотларига кўра, ҳукумат Тошкент метрополитенига қатор солиқ ва божхона иитиёзлари берди.

“Хусусан, 2022 йил 1 январгача ҳукумат метрони ер, мулк солиғи ва давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловларар озод қилди”, - дейилади нашр хабарида.

Бундан ташқари, “Тошкент метрополитени” ДУК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2027 йил 1 январгача метрополитен эксплуатацияси учун олиб келадиган машина, механизмлар, ускуналар, материал, эҳтиёт қисмлар, технологик хужжатлар учун божхона божларидан озод этилади.

Шунингдек, ҳукумат Тошкент шаҳар ҳокимиятига метрополитен самарадорлиги оширишни топширган. Жумладан, метрода йўловчиларни ташиш рентабеллигини ошириш мақсадида ер усти транспорти йўналишларини метрополитен линиялари билан такрорлашга йўл қўймаслик ва ер устидаги алоҳида йўналишларнинг давомийлиги ҳамда ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш режалаштирилган.

“Қўшимча тарзда ер усти транспорти йўналишларининг сўнгги пунктларини метро бекатлари ёнида қуриш ҳам кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилгача Тошкент метрополитенини ривожлантиришга $295 млн жалб қилиш ниятида. Бу пулларга узунлиги 10 километр бўлган 8 метро станцияси қурилади. Ишлар Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади.

Бугунда пойтахт метрополитени 29 станциядан иборат бўлиб, умумий узунлиги 39 километрга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: