Тошкент ҳокимияти “Лолазор” маҳаллласидаги уйларнинг бузилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди

Дата: 14:34, 13-02-2019.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти “Лолазор” (Полкушка) маҳалласидаги уйларнинг бузилиши ҳақидаги маълумотларни рад этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда Миробод тумани “Лолазор” маҳалласида (Полкушка) жойлашган 3 қаватли уйнинг бузилиши ҳақида янгилик чоп этилди.

“На Тошкент шаҳри ҳокимияти, на Миробод тумани ҳокимлиги томонидан “Лолазор” маҳалласи ҳудудида жойлашган турар-жойларни бузиш ва ўрнига кўп қаватли уй-жойларни қуриш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган”, - дейилади пойтахт маъмурияти хабарида.

Қайд этилишича, пойтахт ҳокимлиги ҳузурида ўтказилаётган “Инвестор куни” тадбири доирасида тадбиркорлар томонидан мазкур ҳудуднинг ички қисмида жойлашган 2 қаватли, тарихий аҳамиятга эга бўлмаган 27/3, 27/3а, 27/3б, 27/3в, 27/4-сонли уйларни бузиш ва ўрнига янги турар жой комплекси қуриш таклифи билдирилган.

“Турар жойларни бузиш бҳақидаги қарор ушбу уйларда яшовчи аҳолининг тўлиқ розилиги олинганидан сўнггина амалга оширилади ва ушбу масалада фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Сурат манбаи: tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: