Тошкент ҳокимияти “Яндекс.Такси” билан келишув имзолади

Дата: 16:33, 17-10-2018.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Тошкент ҳокимияти “Яндекс.Такси” билан келишув имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошкент ҳокимиятидаги учрашувда “Яндекс.Такси” хизмати билан меморандум имзоланди. Томонлар онлайн-карталар, туризмни ривожлантириш ва такси бозорини легаллаштириш масалаларида ҳамкорлик қиладилар”, - дейилади пойтахт ҳокимлиги матубот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, хизмат Токентда 2018 йил апрелдан бери ишлаб келади. “Яндекс.Такси” янги шаҳарларда ишга тушиш ва тизимга уланган машиналар сонини кўпайтириш ҳисобига Ўзбекистон бозоридаги улушини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Давергеодезкадастр “Яндекс” билан биргаликда мамлакат шаҳарларининг онлайн-карталарини тузиш ҳақида келишиб олди.


Сурат манбаи: http://tashkentnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: