Тошкент-Термиз-Тошкент рейслари сони кўпайтирилади

Дата: 16:57, 21-05-2018.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 29-майдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Тошкент-Термиз-Тошкент йўналишида қатновлар сонини ҳафтасига 3тадан 4тагача оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тўртинчи мунтазам қатнов сешанба кунлари Боинг-757 замонавий самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Сешанба куни Тошкентдан HY-065 рейси 10:35да учиб, Термизга 11:50га етиб боради.

Чоршанба куни HY-066 рейси Термиздан 00:05да учиб, Тошкентга 01:20да келади.

 

Сурат манбаи: http://xdp.uz/ru/news/uzb/?ID=42396

Янгилик билан ўртоқлашиш: