Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Дата: 15:25, 05-02-2016.

Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президент қарорига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Содиқ Собитович Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин”, - дейилади давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган маълумотда.

Бу вазифага тайинлангунга қадар С. Абдуллаев Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, янги лавозимда С.Абдуллаев президент қарори билан ишдан бўшатилган Аҳмад Усмоновнинг ўрнига келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: