Тошкентда автоматлашган био хожатхоналар ўрнатилади

Дата: 18:14, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Тошкентинг туристик жойларида европа сифатидаги автоматлашган жамоат хожатхоналари ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таянган ҳолда.

Тошкент шаҳри ҳудудида европа сифатидаги автоматлашган жамоат хожатхоналари тармоғини ўрнатиш ва очиш лойиҳаси TOP Business ширкати томонидан шанба куни сармоядорлар учун очиқ эшиклар кунида тақдим қилинди.

“Лойиҳанинг техник жиҳатлари Ж. Ортиқхўжаев билан муҳокама қилинди. Унинг натижалари бўйича Тошкентнинг турли сайёҳлик жойларида тажриба тариқасида ўнта автоматлашган хожатхоналар ўрнатишга қарор қилинди. Жамоатчилик кенгаши лойиҳани амалга оширишни мониторинг қилишни ҳамда инвесторлар ва ҳокимият орасида алоқаларда ёрдам беришни ўз зиммасига олди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, очиқ эшиклар куни пойтахт ҳокимиятида ҳар ҳафта 11:00дан 13:00га қадар ташкил этилади.

Сурат манбаи: http://www.dmitriyzhuravlev.ru/2/150.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: