Тошкентда бир йил ичида 90 мингдан ошиқ янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда

Дата: 13:16, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – 2014 йилда Тошкентда 90,964 янги иш ўринлари, шу жумладан, коллеж ва лицейлар битирувчилари учун, яратилади. Ушбу маълумотлар пойтахт ҳокимияти томонидан ўтказилган матбуот анжумани чоғида келтирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида пойтахтда режадаги 28,018 иш жойи ўрнига 29,361 янги иш ўринлари ташкил қилинди.
Ҳозирги пайтда аҳолини ишга жойлаш ишлари олти йўналишда давом этмоқда. Жорий йилда янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобига 7,6 минг янги иш ўрни ташкил этилади.
Яратилаётган янги корхоналар ва микрофирмаларда 58,944 минг кишини ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. Бундан 8,77 минг иш жойи хусусий тадбиркорлик ҳисобига. Яна 8,74 минг иш жойи касаначилик ҳисобига яратилади.
Ижтимоий ва бозор инфраструктураси корхоналарида 5,155 минг мутахассис иш топади. Яна 1,696 минг янги иш жойлари қайтадан ташкил этилаётган корхоналар ҳисобига яратилади.
Тошкент шаҳар Ўрта-махсус касб-таълими бошқармасидан хабар беришларича, 2014 йилда пойтахтдаги 79 коллежни 35,5 минг киши битиради. 31,7 минг битирувчининг иш жойи олдиндан белгилаб қўйилган, 23,808 эса ишга жойлаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: