Тошкентда биринчи халқаро яриммарафон бўлиб ўтади

Дата: 13:38, 14-02-2019.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда биринчи халқаро яриммарафон бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“24 мартда Тошкентда 18 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар ўртасида яриммарафон бўлиб ўтади. Иштирокчилар босиб ўтиши зарур бўлган масофа 21 кмни ташкил этади”, - дейилади пойтахт маъмуриятининг хабарида.

Қайд этилишича, тадбирда Қозоғистон, Қирғизстон, Тожикистон, Афғонистон, Туркманистон, Туркия ва Хитой вакиллари қатнашадилар.

Бундан ташқари, 15 ёш ва ундан катталар қатнашиши мумкин бўлган 5 кмлик югуриш ҳам ташкил этилади.

Иштирокчиларни рўйхатга олиш 15 февралдан 15 мартга қадар ўтказилади.

Сурат манбаи: lifehacker.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: