Тошкентда бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади

Дата: 12:55, 12-05-2014.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 13-18 май кунлари “Ўзбекистон” спорт комплексида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Сидней Жаксон хотирасига бағишланган анъанавий 48-халқаро мусобақа бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнирда Озарбайжон, Россия, Эрон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Туркманистон ва Ўзбекистонлик 150дан зиёд боксчилар ғалаба учун куч синашадилар. 15 май куни тушдан кейин саралаш жанглари бўлиб ўтади, турнирнинг очилиши эса соат 17.00га белгиланган”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Бокс федерациясида.
Ушбу турнир ўзбек боксчиларига ўз кучларини синаш, тажрибаларини ошириш учун яхши имконият бергани ҳолда хорижий спортчиларга ўзбек бокси анъаналари ва салоҳияти билан танишиш имкониятини беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: