Тошкентда енгил санаоат бўйича инвестиция таклифлари муҳокама қилинади

Дата: 17:37, 20-07-2018.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – 26 июлда International меҳмонхонасида хорижий ва маҳаллий сармоядорларнинг инвестиция таклифлари муҳокама қилиш бўйича ягона майдончанинг учинчи очиқ учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Инвестициялар давлат қўмитасига таянган ҳолда.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар давлат қўмитаси томонидан саноат бўлимлари иштирокида ташкил этилади.

Очиқ муҳокама ягона платформаси навбатдаги ялпи мажлисининг асосий мавзуси енгил саноат соҳасида инвестиция фаолиятига бағишланади.

Тадбир барча манфаатдор шахслар: хорижий ва маҳаллий инвесторлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари вакиллари, давлат ва хўжалик бошқаруви раҳбарлари учун очиқ бўлади.

Унда иштирок этиш учун аризаларни Инвестициялар давлат қўмитаси сайтида 23 июл 22.00га қадар қолдириш мумкин.

Сурат манбаи: http://investgo24.com/article/372

Янгилик билан ўртоқлашиш: