Тошкентда Франкофония бўйича викторина бўлиб ўтади

Дата: 12:37, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси барчани Франкофония бўйича викторинага таклиф этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Элчихонадан хабар қилишларича, викторинада талабалар, француз тили ўқитувчилари, Франкофония, ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар билан қизиқувчилар қатнашишлари мумкин.

Викторина 18 мартда Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтади. Унда қатнашиш учун Франция элчихонаси сайтидан ариза шаклини юклаб олиб, тўлдириш зарур. Аризалар 12 мартгача қабул қилинади.

Ғолиблар Болгари, Жазойир, Франция, Грузия, Чехия, Руминия, Швейцария ва Украина элчихолналари томонидан тақдим этилган совринларни қўлга киритадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: