Тошкентда қирғиз кўчма туристик кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 17:16, 21-05-2018.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – 22-23 май кунлари Тошкентдаги “Миран” меҳмонхонасида “KTE Tashkent-2018” кўчма сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тадбир Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазирлиги, “Asia Expiditions” сайёҳлик компанияси ва Қирғизистон курортлар уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Кўргазма ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, кўргазмада Қирғизистон сайёҳлик компаниялари, ушбу мамлакат Курортлар уюшмаси, Тиббий саёҳатлар уюшмаси, пансионатлар, курортлар ассосацияларининг 100дан ортиқ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазма дастурига Қирғизистоннинг Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинлари, дам олиш масканлари, тиббий туризм салоҳиятининг, шунингдек, ҳаво, темир йўл ва автобус рейсларининг тақдимотлари киритилган.

Кўргазманинг иккинчи кунида Ўзбекистон фуқаролари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг доирасида барча меҳмонлар Қирғизистоннинг сайёҳлик салоҳияти билан танишиш, шунингдек, меҳмонхоналарни яхши чегирма билан банд қилиш имконига эга бўладилар.

Сурат манбаи: http://kabar.kg/news/v-tashkente-na-diplomaticheskoi-iarmarke-predstavili-turisticheskii-potentcial-kyrgyzstana/

Янгилик билан ўртоқлашиш: