Тошкентда “Хон-атлас” фестивали ўтказилади

Дата: 22:21, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 6 июнда Тошкентда анъанавий “Хон-атлас” фестивали ўтказилади. Бу йили тадбир Ёшлар ижодиёти марказида еттиинчи марта бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар беришларича, фестивалда Тошкент Давлат Текстил ва енгил саноат институтининг ёш дизайнерлари томонидан яратилган замонавий миллий кийим-кечаклар намойиш этилади.
Иштирокчи-дизайнерлар учун қўйилган ягона талаб - либосларнинг ҳар бирида хонатласдан фойдаланишдир. Аслида “хонатлас” олдиндан бўялган ипак толалардан “икат” услубида тўқилган анъанавий қадимий ўзбек матосидир.
2-4 июнь кунлари фестиваль олдидан Тошкент Давлат текстил ва енгил саноат институти ўқитувчи ва талабалари учун Юқори Альзас университетининг ва Лиондаги Ла Мартиньер Дидро (Франция) лицейининг мутахассислари иштирокидаги семинар-тренинглар ўтказилади.
5 июнда эса Тошкент Фотосуратлар уйида “Ақлли матолар” кўргазмаси ва “Кийим-кечак материалларида инновацион технологиялар” номли халқаро илмий-амалий конференция ҳам бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: