Тошкентда россиянинг “МИФИ” филиали очилади

Дата: 16:43, 23-07-2018.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Тошкентда Россиянинг “МИФИ” Миллий ядро тадқиқотлари университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиали очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг қарорига асосланган ҳолда.

“МИФИ” Миллий ядро тадқиқотлари университети” Тошкент филиали илк талабаларни 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб қабул қилади. Янги ОТМ халқаро таълим стандартлари асосида муҳандис-техник ходимларни тайёрлаши кутилмоқда.

“МИФИ” миллий тадқиқот ядро университети” Тошкент шаҳридаги филиалига Улуғбек шаҳарчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган радиокимёвий комплекс унга туташ ҳудудлари билан бирга беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилди.

Аниқлаштирилишича, ушбу филиалнинг давлат грантлари асосида ўқиган битирувчилари республика ишлаб чиқариш-саноат тармоқлари ташкилотларида камида беш йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.

Сурат манбаи: https://yandex.com/collections/card/588de50ea334da0065ee1ee5/

Янгилик билан ўртоқлашиш: