Тошкентда транспорт соҳасида биринчи халқаро конференция бўлиб ўтади

Дата: 16:14, 14-09-2018.

Тошкент. 14 сентябр. ЎзТАГ – 20-21 сентябрда Тошкентда Ўзбекистонда биринчи бор “Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шу муносабат билан ташқи савдо вазирлиги томонидан брифинг ташкил этилди. Қайд этилишича, форумнинг иккинчи куни конференция қатнашчилари учун “MAN Auto-Uzbekistan” ҚК фаолияти билан танишиш учун Самарқандга ташриф буюришлари режалаштирилган.

“Конференция доирасида халқаро транспорт соҳаси, халқаро ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари билан халқаро коридорларидан самарали ва ўзаро манфаатли фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлади брифингда Ўз.Р. Ташқи савдо вазирлигининг Экспорт маршрутларини диверсификациялаш ва транспорт коридорларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А. Салоҳиддинов.

“Шу билан биргаликда Марказий Осиёда ягона тармоқли ва ташқаридан интеграцияланган транспорт майдонини яратиш мавзуси ҳам кўтарилади, бу ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашади”, - деб қўшимча қилди А. Салоҳиддинов.

Ҳозирга қадар 50 дан ортиқ мамлакатдан 340 нафар хорижий меҳмонлар ўзларининг анжуманда иштирокларини тасдиқладилар. Улар орасида Латвия, Литва, Люксембург, Молдова, Покистон, Полша, Россия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларус, Германия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, БАА, Эрон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Румыния, Саудия Арабистони, Сингапур, АҚШ, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Швейцария ва Япония вакиллари бор.

Сурат манбаи: из https://uzreport.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: