Тошкентда XIII халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунланди

Дата: 15:46, 25-10-2017.

Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда XIII халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг ишида турли мамлакатдан 1500 дан ортиқ мутахассис иштирок этиб, Ўзбекистоннинг ушбу соҳадаги ютуқлари билан танишдилар.

Экспонатларнинг катта қисми текстиль ва енгил саноат саноатининг тайёр маҳсулотларидан иборат бўлди. Бу ҳол калава, матолар ва тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш бўйича чораларнинг натижасидан далолат беради.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 21-декабрида Ўзбекистон Президентининг “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга мувофиқ, умумий қиймати $2,2 млрдлик 130 дан ортиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳозирда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ таркибида 450 корхона фаолият юритмоқда. 2016 йилда $1,146 млнлик тўқимачилик саноати тармоғи маҳсулотлари экспорт қилинган, жорий йилда ушбу кўрсаткич $1,3 млрдга етиши кутилмоқда. Маҳсулотлар дунёнинг 50 ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: