Тошкентда ўзбек-испан бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 12:35, 11-06-2018.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – 19-20 июн кунлари Тошкентда “Кўп томонлама ҳамкорлик” ўзбек-испан бизнес-форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Испания Ташқи савдо институти (ICEX) ва Испания элчихонасининг Савдо ва иқтисодий бўлими бўлишди.

Қўмитадан хабар қилишларича, испан делегацияси таркибига Испания иқтисодиёт, саноат ва рақобатбардошлик вазирлигининг Халқаро савдо ва инвестициялар бошқармаси Испания FIEM жамғармаси раҳбарлари ва 20 дан ортиқ Испания компаниялари вакиллари кирган. Ушбу ширкатлар инжиниринг ва фуқаролик объектлари ва инфратузилма объектлари қуриш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш соҳасидаги етакчи компаниялар ҳисобланади.

Тадбирнинг асосий мақсади – ўзбек ва испан компанияларига энергия, транспорт инфратузилмаси, сув таъминоти ва қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, агросаноат комплекси соҳасиларида ҳамкорликка кўмаклашиш ҳисобланади.

Форум доирасида қишлоқ ва сув хўжалиги, уй-жой коммунал хўжалиги вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго”, “Ўзбекнефтгаз” МХК, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари иштирокида “В2В” форматда учрашувлар ва махсус сессиялар ўтказиш режалаштирилган.

Сурат манбаи: https://www.su.edu/business/evaluating-people/

Янгилик билан ўртоқлашиш: